ҲАДИС ИЛМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ДОИР ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР ТАҲЛИЛИ
Keywords:
Ҳадис, ҳадис илми, давр, саҳоба, тобеъин, матн, санад, муҳаддис, муснад, саҳиҳ, заъиф, сунан.Abstract
Ҳадисларни ёзиш ва муҳофаза қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан бошланган. Уларни муҳофаза қилишда саҳоба, тобеъин ва улардан кейинги уламоларнинг хизматлари катта бўлган. Қуръони каримни тушуниш ҳадисларни тўғри тушунишга боғлиқ бўлгани учун уламолар ҳадисларни ёдлаш, ёзиш, жамлаш, боблар ва мавзуларга тақсимлаб чиқишга катта эътибор қаратишган. Бу илмни шаклланиш ва ривожланиш даврини ҳақли равишда саҳобалар даври, тобеъинлар даври, кичик тобеъинлардан то ҳижрий 150 чи йилгача бўлган давр ва ҳижрий учинчи асрга бўлишимиз мумкин. Мазкур даврлар ичида ҳадис илми пайдо бўлиб, шаклланиб, ривожланиб, ўзининг энг мукаммал босқичига етиб бўлган.