ИМОМ БУХОРИЙ “ХАЛҚ АФЪОЛ АЛ-ИБОД” АСАРИДА ЗИКР ҚИЛГАН БИДЪАТЧИ ТОИФАЛАР
Keywords:
Имом Бухорий, Халқ афъол ал-ибод, мушаббиҳа, мужассима, жабарийлик, қадарийлик, жаҳмийлик, бидъатчи, мўътазилий.Abstract
Таъкидлаш лозимки, Имом Бухорийнинг мазкур асари ўз даври ва ундан олдин пайдо бўлган мубтадиъ ва эътиқодда адашган тоифаларга раддия сифатида ёзилган бўлсада, ҳозирги замонавий даврда ҳам турли ёт ғояларга алданган, мутаассибона қарашларга эга кимсалар ва тоифаларга раддия беришда маънавий мавқеини йўқотмаган муҳим манбалардан бири сифатида ундан истифода этиш мумкин.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда илдиз отиб, урчиб бораётган бидъатчи оқим ва тоифалар қадимги мубтадиъ гуруҳларнинг меросхўрлари бўлиб, қадимда бўлгани каби ҳозирги кунда ҳам, ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Бу эса, ўз динидаги эътиқодий қарашларни билмаган содда ва ғўр инсонларнинг қалбларига шубҳа-гумонлар солиб, тўғри йўлларидан адашишларига олиб келиши мумкин.
Шунга кўра, ушбу мақолада замонамизда янгидан пайдо бўлишга ҳаракат қилаётган бузғунчи гуруҳларни Имом Бухорийнинг мазкур асари орқали ўрганишга ҳаракат қилинади..
References
Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2018.
Муҳаммад Анвар Бадахшоний. Ақийдату ат-Таҳовия шарҳининг талхийси. Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тошкент: HILOL-NASHR, 2019.
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Халқу афъол ал-ибод ва ар-рад ала ал-жаҳмия ва асҳоб ат-таътил. Тадқиқотчи: Фаҳд ибн Сулаймон ал-Фаҳид. Ар-Риёд: Дор Атлас ал-Ҳазроъ, 2005.
Абул Ҳасан Ал-Ашъарий. Мақолот ал-исломиййин. Байрут: Ал-Мактабату ал-асрийя, 1990.
Шаҳристоний. Ал-Милал ван-ниҳал. Ж. 1. Қоҳира: Муассасату ал-ҳалабий, 1968.