КИЧИК ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ХОС ВОКАЛИЗАЦИЯ (ЎЗБЕК ВА ХИТОЙ БОЛАЛАРИ НУТҚИ МИСОЛИДА)
Keywords:
психолингвистика, нутқий фаолият, бола нутқи, онтогенез жараёни, вокализация, гендер, ижтимоий-маданий муҳит.Abstract
Психолингвистика йўналиши онтогенез жарарёнининг муҳим босқичи бўлган бола нутқига нутқий фаолият сифатида соф тилшунослик нуқтаи назаридан ёндашади. Бола нутқи – бу нутқнинг онтогенетик ривожланишидаги ўзига хос босқич бўлиб, мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг нутқидаги тараққиёт қонуниятларини ўрганади. Ушбу мақолада ўзбек ва хитой болалари ўз она тили тизимини эгаллашини, унинг фонологик жиҳатдан қандай амалга оширилиши тадқиқ қилинади. Тил тизимини ўзлаштириш орқали болалар нутқида гендер ва ижтимоий-маданий муҳитнинг таъсирини кўриш мумкин. Ўзбек ва хитой болаларига хос вокализация жараёнида муайян унли ва ундош товушларни бошқаларидан аввалроқ эгаллашлари; баъзи ундош товушларнинг ифода этилишида қийинчиликлар юзага келиши; фонетик ҳодисаларнинг болалар нутқида муштарак ҳолатда намоён бўлиши кузатилди. Болаларнинг тил ўзлаштириш қонунлари бутун дунё тиллари гўдакларида ҳам бирдек учровчи муштарак ҳолатларнинг кўплиги билан муҳим аҳамият касб этади.
References
Сайидираҳимова Н. Мактабгача ёшдаги ўзбек болалар нутқининг лингвистик хусусиятлари. Номз.дисс.автореферати. - Тошкент, 2004.
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. –Тошкент: 2002.
Гальперин П.Я. Развитие исследований по формированию умственных действий //Психологическая наука. Т.1. - М., 1959.
Гвоздев А.Н. Вопросы изучения детской речи. - М., 1961.
Леонтьев А.Н. Проблемы развития психики. - М., 1966.
Лурия А.Р. Мышление и речь. - М.: МГУ, 1970.
Шахнарович А.М. Национальное и универсальное в развитии речи ребёнка //Национально-культурная специфика речевого поведения. - М., 1977.
Эльконин Д. Б. Развитие речи //Психология детей дошкольного возраста. - М., 1964.
Werner H., Kaplan B. Symbol formation. - N.Y., 1963.