БАЛОҒАТ ИЛМИ ОРҚАЛИ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ АНГЛАШ

Authors

  • Қодиров Ҳошимжон Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 4-курс талабаси

Keywords:

қуръон, балоғат, фасоҳат, нотиқлик.

Abstract

Балоғат илмини таҳсил қилиш орқали Куръони карим ва ҳадиси шарифлар маъноларини тўғри тушуниш ва нозик жиҳатларнни теран англаш осон кечади ҳамда Қуръони каримнинг фасоҳат ва балоғат эътиборидан мўъжизакорлиги кашф бўлади. Шу боисдан, Қуръони карим тафсири, хадиси шарифлар шарҳи ва бошқа диний илмларни ўрганмоқчи бўлган киши юқорида таъкидланганидек, луғат, сарф, наҳв илмлари билан бир қаторда балоғат илмини ҳам пухта эгаллаши лозим. Бу ҳақда юртдошимиз Абдурауф Фитрат қарийб бир аср олдин шундай деган эди: “Такрор ва такрор айтдик-ки, диний ва ижтимоий таълимотимиз Қуръон ва ҳадисларда мавжуддир. Қурьон ва ҳадислар эса араб тилидадир. Яна динимизга оид аксар китобларимизни  олимлар араб тилида ёзганлар. Бинобарин, шуларни тушунмоқ ва билмоқ учун араб тилининг сарфу-наҳвини ўрганишимиз зарур. Лекин бу етарли эмас, балки Қурьон маъноларини тушунишимиз учун балоғат илмини - баён, бадиъ ва маъоний илмларини хам билишимиз лозим”

Downloads

Published

2023-06-17

Issue

Section

Articles