МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ
Abstract
Қадимги аждодлардан мерос сифатида бугунги кунгача етиб келган ҳилма – ҳил ва жуда кўп ўйинлар мавжуд. Таниқли олимлар Усмон Қорабоев / фалсафа/, Малик Муродов /филология/, Тальат Усмонхўжаев /жисмоний тарбия/, ва бошқа бир қатор мутахассислар халқ миллий ўйинларининг келиб чиқиши ва ривожланиши хақида қимматли далиллар келтирган. Улар ўйинлар-нинг келиб чиқиш сабабларини ижтимоий турмуш, меҳнат, маданият ва бошқа соҳалар билан боғлашади. Уларнинг мазмунлари ва асосий йўналишлари «Ўзбек миллий анъаналари », «1001 ўйин» ва бошқа монография ҳамда ўқув қўлланмаларида батафсил баён этилган.