ЖАЛОЛИДДИН ХОРАЗМИЙНИНГ УСТОЗ ВА ШОГИРДЛАРИ
Keywords:
Мазҳаб, “соҳибу л кифоя”, табақот, тарожим, фиқҳ, усулул л фиқҳ, ҳадис, маъқул, манқул, имом.Abstract
Ушбу мақолада “Ҳидоя” асарини шарҳлаган машҳур олим Жалолиддин Хоразмийнинг устоз ва шогирдлари ҳақида сўз боради. Олим дастлаб отасидан таълим олгани, кейинчалик Ҳисомиддин Сиғноқий, Абдулазиз Бухорий ва Тожуддин Бухорий каби ислом оламида машҳур ва кўзга кўринган олимлардан фиқҳ, усулул фиқҳ, луғат ва ҳадис илмларини мукаммал эгаллагани ёритиб берилган. Қолаверса, мақолада Жалолиддин Хоразмийдан таълим олиб ислом илмларида имомлик даражасига етган бир қанча шогирдлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилган.